Ассалому алайкум! Қимматли вақтингизни олганим учун минг бор узр ва жавоб учун олдиндан раҳмат. Саволим агар эр аёлини уйдан хайдаб чиқарган бўлса ва талоқ қилган бўлса, аёл у уйдан чиқиб кетиши мумкинми? Идда муддатини ота уйида ўтказиши мумкинми? Чунки эр ҳозирда бошқа давлатда бўлса ва қачон қайтиши номаълум бўлса? Жавобингиз жуда ҳам муҳим сизлардан Аллоҳ рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Агар ҳолат худди шундай бўлса, ота-онасининг уйида идда ўтириши мумкин. Валлоҳу аълам!