Ассалому алайкум! Онам 2008-йилдан бери Рематизм полиартрит билан даволанади. Дадам 2019-йили кузда тили оғриб қолди. Кўплаб духтрга борди, лекин даво тополмади. 1 ўқийдиганга борган экан жинлардан депти. 1 йилдан бери шу жинлар билан олишиб келади, дадам бизни уйда ким касал бўлса бу жиндан деп туриб олади. Дори дармон қилсак жахиллари чиқади кўп марта тортишиб қоляпмиз. Бугунга келип онамни оёғи жуда қаттиқ оғритиб қолди даволанмай қўйганди. 2 йилдан бери фақат уйда оғриқ қолдирувчи билан юриб турарди. Энди дадам “дори ичсанг қўйип юбораман, дорига ишонма” деп туриб олди.
– Ва алайкум ассалом! Дадангиз жоҳиллик қилмоқда экан. Дадангиз айтгандек руқия билан даволаниш ҳам бор, лекин жисмоний даволаниш ҳам бор. Қон олдиринглар. Валлоҳу аълам!