Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Туғилган кун, аборт... ҳақида

00:00 / 27.02.2007 | eski savollar | 5438
Ассалому алайкум!1. Ота-она туг'илган кунларини нишонласалар, уларни хурсанд қилиш мақсадида тузайдиган дастурхон учун ширинликлар пишириб бериш жоизми?2. Маблаг'и бор инсон (маблаг'и сарфланиб кетмасдан) ҳали ёш бо'лса, ёки исломни қолган 4 шартидан ҳаммасини то'лиқ адо қилмаган ҳолда ҳажга бориш учун ҳаракат қилиши жоизми? Ёки аввал олдинги шартларни то'лиқ бажариш керакми?3. Аборт ҳақида о'қиб о'рганганман, ҳаромлигини биламан. Лекин www.ҳерпес.ру сайтида "аборт и ислам" ҳақидаги мақолада 40 кунгача мумкин дейилибди. Қур'онда эмизиш муддати 2,5 йил экан. Масалан иккинчи фарзандни дунёга келтирадиган бо'лса аввалги фарзандини (ҳали 1 ёшга то'лмаган) эмизиш мумкин бо'лмайди , бу эса боланинг иммунитетига та'сири бор. Шу ҳолатда абортга рухсат борми? ёки спирал қо'лланилгани афзалми? Э'тиборингиз учун ташаккур.....

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Уларга бу иш дуруст эмаслигини билдириш керак. Агар туриб олсалар, ћаром бўлмаса, пишириб берган одам ишаАллоћ гуноћкор бўлмас.2. Ёши етмаган одамга ћаж фарз бўлмайди ва унинг ћажи фарз ћаж ўрнига ўтмайди. Катта бўлганда яна ћаж ќилиши фарз бўлади. Ћар ибодат ўзига яраша фарз. Уларни ваќтида адо этиш керак.3. Ќирќ кунда жоиз дегани онанинг ћаёти хавф остида бўлса, деган шарт ила. Эмизукли онанинг ўзига ва боласига аниќ хавф солса ва ћозиќ табиблар ћозир янги ћомила хатарли десалар, обортдан кўра спирал икки ёмондан енгили бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat