Ассалому алайкум! Қайни опамни оилаларида кўп келишмовчилик бўлади. Эрлари 2 марта талоқ қилиб никох ўқитишганди. Яқинда 3-марта талоқ қилиб дам солдиргани борамиз деб опамни алдаб яна никох ўқитиб келишибди. Хар сафар хар хил домлада ўқитишгани учун домла хам 3марта бўлганини билмаган бўлса керак. 3марта талоқ қилгандан кейин никох ўқитса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Уч талоқдан кейин уларни бирга яшашларига йўл йўқ. Никоҳ ўқиган домлани алдагани билан ҳаёти зино бўлади. Валлоҳу аълам!