Ассалому алайкум! яқинда Умар Ибн Ҳаттоб ҳақидаги сeриални кўрган эдим ва бу сeриалда буюк саҳобалар қиёфаси актёрлар томонидан гавдалантирилган. Бир дўстим яқинда айтдики Ислом оламида бу сeриал ҳаром ҳисобланди, ким бу сeриални кўрса бу ҳаромга шeрик бўлади дeди. Шундайми?
Ва алайкум ассалом! Бу сериал борасида умумий тарзда ҳаром деб ҳукм чиқариш жоиз эмас. Тарих ва сийратга ўзгартириш киритилган бўлса, ҳужжатлар билан раддия бериш ўринли. Ўзгартирилмаган бўлса ҳаром дейилмайди. Валлоҳу аълам!