Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сувга сичқон тушиб қолса

03:26 / 11.08.2021 | Lobar | 1324

Ассалому алайкум! Аввало сизларга катта раҳмат. Сизлар туфайли кўп билмаган саволларимга жавоб оляпман. Яқинда бир ҳолат бўлди уйимизда ховузимиз бор 2 метрга 2 метрлик. Шу ховузга сичқон тушиб кетди аммо ўлиб қолмаган экан чиқариб ташладик. Шу сувда таҳорат ёки ғусл қилса бўладими? Умуман олганда ховузда шунақа қони бор ҳайвонлар тушиб кетсаю ҳали ўлиб қолмаган бўлса ишлатса бўладими? Ёз фаслида қишлоғимизда сув камайиб қолади шу ховузимизни доим сувга тўлдириб қўйиб ишлатардик энди нима қилишни билмаяпман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “Кифоя” китобида қуйидагича келади:
Йиртқич ҳайвонларнинг гўшти ҳаром бўлгани учун ўша гўштдан пайдо бўлган сўлак ва у теккан ҳар бир нарса ҳам нажас ҳисобланади.
Мушук, қўйиб юборилган товуқ, йиртқич қушлар ва уйлардан маскан оладиган сичқон, калтакесак каби ҳайвонларники макруҳдир.
Қўйиб юборилган товуқ нажосатли нарсаларни ейди. Бунга ёввойилашиб кетиб, нажосатларни ейишга одатланган сигир ва туялар ҳам қўшилади. Мазкур нарсалар, йиртқич қушлар ва мушук, сичқон, илон каби уйларда учраб турадиган ҳайвонлардан ортган сув макруҳдир. Бошқа сув бўлмаган ҳолатдагина буларни ишлатса бўлади.
Далил:

عَنْ كَبْشَةَ بِنْتِ كَعْبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ دَخَلَ أَبُو قَتَادَةَ فَسَكَبْتُ وَضُوءًا، فَجَاءَتْ هِرَّةٌ فَشَرِبَتْ مِنْهُ فَأَصْغَى لَهَا الْإِنَاءَ حَتَّى شَرِبَتْ، فَرَآنِي أَنْظُرُ إلَيْهِ، فَقَالَ أَتَعْجَبِينَ ياَ بِنْتَ أَخِي؟ فَقُلْتُ نَعَمْ، فَقَالَ إِنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ «إِنَّهَا لَيْسَتْ بِنَجِسٍ، إِنَّهَا مِنَ الطَّوَّافِينَ عَلَيْكُمْ وَالطَّوَّافَاتِ»رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ 

Кабша бинти Каъб розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«У киши айтадилар:
«Абу Қатода 
(уйимизга) кирди. Мен унинг таҳоратига сув қуйиб бердим. Шунда бир мушук келиб, ундан ичди. У эса унга ичиб олиши учун идишни энгаштириб тутди. Шунда у ўзига қараб турганимни кўрди ва:
«Эй биродаримнинг қизи, ажабланяпсанми?» деди. Мен:
«Ҳа», дедим. У:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, у (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир», деганлар», деди».
«Сунан» эгалари ривоят қилишган.
Шу билан бирга, ушбу ва бошқа ҳадисларда мушук теккан сув ҳақидаги ривоятлар маълум ҳолатларга асослангани ҳамда мушук сичқон ва унга ўхшаш нарсаларни ейиши эътиборидан уламоларимиз мушук теккан сувни макруҳ деганлар. Яъни «Агар мушук теккан сувдан бошқа сув бор бўлса, ўша бошқа сувда таҳорат қилган яхшироқ», деганлар.
Бу ҳукмга кирган барча ҳайвон ва қушлар мушукка қиёс қилинган.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat