Ҳазрат яна бир савол билан мурожаат қимоқчиман. Қарздор киши имконияти бо'либ туриб қарзини бермаса қарз берган киши қарзини мажбурлаб олса ёки бирор бир нарсаси унга о'тиб қолса шуни қарзига ҳисоблаб олиши мумкинми икта ҳолатда ҳам қарздор киши рози бо'лмаса. Дуо қилинг ҳазрат қарздор бо'лишдан яратганнинг о'зи асрасин қарздорларга нажот берсин. жавоб учун олдиндан рахмат
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Имкони бўла туриб қарзни бермай юрган одам ҳадисда золим деб аталган. Унга нисбатан сиз айтганга ўхшаш чораларни қўллаш мумкин. Аллоҳ барчамизни қарздор бўлишдан асрасин! Қарздорларнинг қарзини узишда ёрдамчи бўлсин!