Ассалому алайкум! Мен ёшлигимдан футбол ўйнаб спорт билан мунтазам шуғулланиб келганман. Биринчи оилам билан кўп жанжал бўлиб ажрашдим. Шундан кейин касал бўлиб нафас етишмагандай ҳолат тез-тез юз бера бошлади. Ҳозирда пиёда 100 метр ҳам юра олмайман. Вахима босаверади. Ҳатто жин чиқарувчи домлага ҳам ўқитдим. Дард ҳам шифо ҳам Аллоҳдан. Аллоҳдан шифо сўрайман ҳар кун, ўзимдаги ҳолатни тушунолмай қийналаман. Жума намозида фарз тугагунича вахима қўйиб юбормайди. Намозга ҳам чиқолмай қолдим. Қандай маслаҳат берасизлар? Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! “Муъминун” сурасидаги қуйидаги оятни кўп-кўп ўқиб юринг. وَقُل رَّبِّ اغْفِرْ وَارْحَمْ وَأَنتَ خَيْرُ الرَّاحِمِينَ 118. Сен: «Роббим, мағфират қил, раҳм қил. Сен раҳм қилувчиларнинг яхшисисан», – деб айт. Омин! Ё арҳамар роҳимин. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!