Ассалому алайкум раҳматуллоҳу ва баракотуҳу Шайх Ҳазратлари!Устоз яқинда (Аллоҳга шукрлар бўлсин) ўғил фарзандли бўлган эдик, бироқ туғруқ жараёнида сал қийинчилик бўлиб боланинг бошида гематома бор экан. Биз боланининг сочини 7чи кунда олиш кераклигини биламиз, бироқ бизнинг фарзандимизни ҳали чўмилтириш, сочини олиш (1 ойлар мобайнида) мумкин эмас экан. Мана шундай вазиятларда сочини олиш, чўмилтиришни кечиктирса бўладими? Устоз яна бир илтимосимиз бор эди, фарзандимизни Сизнинг олдингизга олиб бориб дуо олмоқчи эдик. Устоз Сизнинг олдингизга қайси кунлари бориш мумкинлигини кимдан билсак бўлади? Илтимос, шу ҳақида маълумот берсангиз. Ва фарзандимизни сочини олмасдан, чўмилтирмасдан олингизга дуо олгани олиб борсак бўладими? Саволимида камчилик бўлса олдиндан узр сўраймиз.Ассалому алайкум раҳматуллоҳу ва баракотуҳу
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Кечиктирса бўлади.- Сешанба ва пайшанба кунлар асрдан кейин.