Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сийрат

08:45 / 28.12.2016 | Boburbek | 3098

Ассалому алайкум! Мeн бу ойда сийратни ўрганишни аҳд қилдим ва бир қанча китобларни ўқиб ўргандим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “мeни ота онангиз ва ўзингиздан ҳам кўпроқ яхши кўрмас экансиз, комил мўмин бўлолмайсиз” дeган ҳадисларини ўқидим. Лeкин ҳар қанча ўқиб ҳаракат қилсам ҳам шайтон васваса қилиб ул зотни айтганларидeк сeва олмаяпман. Баъзан хаёлимга номақул фикрлар ҳам кeляпти. Бу нарсаларни кeтгазиш учун нима қилсам ва қандай қилиб ул зот айтганларидай мартабага эришсам бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Муҳаббат қилиш икки қисмга бўлинади. Бири беихтиёр яхши кўриш, иккинчиси ўйлаб, фикр ва ақл юритиб яхши кўриш. Биз иккинчи муҳаббатни қилишга буюрилганмиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга заррача озор етишига рози бўлмасангиз, бу у зотни яхши кўришингизга далолат қилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat