Одамларни динга таёқ билан уриб киритган деганлар дин душманларидир.Фиқҳ китобларимизда сиз сўраган масала ҳақида қуйидагилар айтилган:«Хатибнинг хутба давомида чап қўлидаги асо, камон ёки қиличга суяниб туриши суннатдир.Абу Довуд ал-Ҳакам ибн Ҳазан розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда қуйидагилар айтилади:«Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига ҳайъат ила бордим. У зот билан жумада ҳозир бўлдик. У зот қилич, камон ёки асога суяниб қисқа хутба қилдилар».Мазкур нарсаларга суяниш хатибга яхши имкон яратади. У ўнг қўлини минбарга суяб туради».