Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис тушунчаси

00:00 / 11.10.2009 | eski savollar | 1949
. Ассалому алайкум устоз Шайх ҳазратлари, менга Пайғамбаримиз Муҳаммад :саwнинг "Шумлик факат ховлида, хотинда ва минадургон уловда бўлиши мумкин" деган ҳадисларини тушунтириб беринг, илтимос билан Оллоҳ :жждан омонлик, соғлик тилаб қолувчи Равшанхон. Олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу ҳадиси шарифни имом Бухорий “ал-Адаб ал-Муфрад”да ривоят қилганлар.Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумадан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шумланиш ҳовлида, аёлда ва отдадир», дедилар». Уламоларимиз бу ҳадиси шариф ҳақида жуда ҳам кўп тортишганлар. Чунки унда шумланиш мумкин эмаслиги ҳақидаги умумий таълмотларга зид маъно келмоқда. Шунинг учун баъзилар бу ҳадисни сиртқи маъносини олмай таъвил қилиш керак деганлар. Бошқа бирлари бу ҳадис умумий маънони хусусийлаштириш учун келган дейдилар. Учинчилари эса, шу ҳадиснинг яна бир ривоятида, очиқроғи кейин келадиган ҳадисда «Агар шумланиш бирон нарсада бўладиган бўлса» деган маъно борлигини эътиборга олиш зарурлигини таъкидлайдилар. Биз мана шу қавлни қабудга яқинроқ деб билдик. Чунки, бошқа ҳадисларда мазкурларни саодат белгиси эканлиги ҳам айтилган. Яна баъзи ҳадисларда мазкурлар ҳам саодат ва ҳам шумланиш боиси бўлиши мумкинлиги айтилган.Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Уч нарса одам боласи саодатидандир. Уч нарса одам боласининг бадбахтлигидандир. Одам боласининг саодати солиҳа аёл, солиҳ маскан ва солиҳ маркабдадир. Одам боласининг бадбахтлиги ёмон аёл, ёмон маскан ва ёмон маркабдадир», деганлар.Ушбу биз ўрганаётган ҳадисда, юқоридаги маъноларни эътиборга олган ҳолда айтадиган бўлсак, мазкур учта нарсада эҳтиёт бўлишга чақирилмоқда. Масалан, ҳар бир киши ҳовли олишда шарт-шароитни, қўни-қўшниларни яхшилаб сўраб-суриштириши керак экан. Акс ҳолда билмай бирор бир ноқулай, шум ҳолатга тушиб қолиши мумкин экан. Иккинчиси – эркаклар уйланаётганда, аёллар турмушга чиқаётганда бўлажак жуфти ҳалолини танлашда жуда зийрак бўлиши, сўраб-суриштириши зарур экан. Билиб-билмай ноқулай одам билан қўшилиб қолса, умр бўйи афсус-надоматда ўтиши, турли кўнгилсизликларга дучор бўлиши мумкин.От (бу ерда маркаб маъносида) танлаш ҳам худди шундай. Асосан эркакларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қиладиган, доим бирга юриб, бирга турадиган уловнинг ҳам бирор ёмон сифати бор бўлса, бошига кулфат келиб қолиши мумкинлигини назарда тутилмоқда. Олган улови ёнига борса тишлаб, тепиб, минса йиқитиб турса кейин пушаймон бўлиб юради.

Топ рейтинг www.uz Openstat