Ассалому алайкум! Абдуллоҳ ибн Амр дeди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мутаффифин» сурасининг 6-оятини тиловат қилиб: Аллоҳ сизни муддати 50 минг йилга баробар бир кунда ўқларни садоққа жойлаган каби жамлаб, (лeкин) сизга боқмаган кунда ҳолингиз қандай бўлур? Табароний ривояти. Савол: шу ҳадис саҳиҳми? Ёки шунга ўхшаш маънодаги ҳадис борми?
Ва алайкум ассалом! Ушбу ҳадисни имом Ҳоким ва имом Табаронийлар ривоят қилишган. Имом Ҳайсамий: «... ровийлари ишончли», деган. Имом Заҳабий ҳам ушбу ҳадисни саҳиҳ деган. Валлоҳу аълам!