Ва алайкум ассалом! Инсон туғилганидан то жони чиққунича Аллоҳ таолонинг имтиҳонида бўлади. Ҳатто жони чиқаётганида ҳам шайтоннинг макри ва нишонида бўлади. Имтиҳонларнинг энг қаттиғи пайғамбар алайҳимуссаломлар ва уларга муқарраб бўлган кишиларга бўлади. Аллоҳ таоло “Сод” сурасида марҳамат қилади : وَلَقَدْ فَتَنَّا سُلَيْمَانَ وَأَلْقَيْنَا عَلَى كُرْسِيِّهِ جَسَدًا ثُمَّ أَنَابَ 34. Батаҳқиқ, Сулаймонни синадик. Унинг курсисига жасадни ташладик. Сўнгра у тавба қилди. Демак, Сулаймон алайҳиссалом ҳам бошқа пайғамбарлар сингари, хусусан ўз оталари Довуд алайҳиссалом каби, Аллоҳ таолонинг синовига учраганлар. Синовнинг бир қисми у кишига отларнинг кўрсатилиши эди. Сулаймон алайҳиссалом отларга берилиб, ибодатга бепарво бўладилар. Табийки ҳозирги кундаги инсонлар ҳам имтиҳондалар. Кимдир касбидан, кимдир оиласидан яна кимдир бошқа нарсалардан имтиҳон қилинмоқда. Сайт ходималари шариат ҳукмини айтганлар холос. Валлоҳу аълам!