Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бизнес

10:46 / 18.06.2017 | Bekzod | 4820

Ассалому алайкум! Яқин дўстим менга пулимни айлантиргин деб пул бермокчи. Дўстим менга: харажатларингни чиқариб фойдасидан ўзиннгга ҳам олиб қолиб имконингга қадар берасан. Манга озроқдан бўлса хам келиб турса бўлди, ойма ой мана шунча берасан демайман имконингга қарайсан деяпти. Мен дустимни пулини олиб бизнесимга кушиб айлантириб,фойда курсамам зарар курсамам имконимга караб берган пулини кийматидан ташкари пул бериб турсам буладими? Зарар қилсамам деганим жуда якин дустмиза ман зарар курсамам дустимни зарар куришини хохламайман. Ўзим учунмас асосийси дустимни фойдаси учун. Хаммаси Аллоҳдан, зарар куриб қоганимдаям факатгина дустимга яхшилик қилиш учун озроқ бусаям пул бериб турсам Рибога аралашиб қолмайманми?Аллоҳдан қўрқаман. Жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Савол: Музоробада “Фойда ва зарар тенг шерик” деган шарт музоробани фосид қиладими? Жавоб: Шариатимизда бир неча ақдлар борки, уларга қўйилган шартлар ўша битмларни фосид қилади. Масалан : Бир киши бирор тижоратчига “Шу пулни олиб тижорат қил, кўнглингдан чиқариб фойдасидан бериб турарсан” деса, “кўнглингдан чиқариб фойдасидан бериб турарсан” деган шарт музороба битимини фосид қилади. Фосид музоробанинг ҳукми, фосид ижара каби бўлиб, топилган фойданинг ҳаммаси пул эгасиники бўлади. Уни айлантирганга ажри мисл(ўша пайтдаги шу хизматни қилувчиларга бериладиган ҳақ) берилади. Ва яна баъзи бир шартлар борки, битм дуруст бўлиб, қўйилган шартлар ботил(эътиборсиз) бўлади. Сизнинг ишингиз ҳам мутлақо жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat