Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бизни қийнаган савол

20:13 / 19.01.2017 | Rasul | 3089

Ассалому алайкум! Устозлар, биз оилам билан Россияда ишлаймиз. Ойим гўшт сотадиган магазинда ишлайди. Ойимдан ош қилиб беришни илтимос қилишибди, ойим рози бўлиб қараса гўштни чўчқа гўшти экан. У ердагилар ҳаммаси руслар, битта ойим ўзбек. Кейин пишириб берди, қайтиб чўчқа гўштидан қилмайман деб тавба қилди.  Энди гунохи кечириладими? Шу иши учун квартирамиздагилар тавба қилишига қарамай ойимни ноқулай ахволга солишаябди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Астойдил тавба қилиб, қайтиб бу ишни қилмасликка азму қарор қилиши кифоя. Аллоҳ таолонинг мағфиратидан ноумид бўлиш жоиз эмас. Хато қилиш банданинг сифат ҳисобланади, хатони қилишга қилиб тавба қилмаслик бу шайтоннинг ишидир. عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: مَنْ عَيَّرَ أَخَاهُ بِذَنْبٍ لَمْ يَمُتْ حَتَّى يَعْمَلَهُ Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким биродарини бир гуноҳда айбласа, ўзи ўша (иш)ни қилмай туриб ўлмайди», дедилар». Шарҳ: Бировларнинг айбини беҳуда равишда, ғийбат тариқасида гапириш ўз эгасининг бошига кулфат келтиради. Тавба қилиб, хатосини яшириб юрган одамларни айблаш яхши эмас. Аммо тавба қилмай, ошкора тарзда гуноҳ қилиб юрганларни танқид қилиш жоиз. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat