Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим % кредитга машина ва маблағ олиб бизнес ишларини йўлга қўйган. Кредит олиш рибо эканлигидан хабарим бор ва бу тўғри эмаслигини айтганман, лекин гапларимга унчалик эътибор қилмайдилар. Мен ва болаларимнинг таминоти, еб-ичиш фақатгини эрим томонидан. Ишлашимга рухсат йўқ, эримнинг топаётган пуллари харом бўлса мен ва болалиримга бунинг гунохи тушадими?
– Ва алайкум ассалом! Кредит олган бўлса гуноҳи ўз гарданида. У болаларингизга юкланмайди. Сиз эса жон-жаҳдингиз билан эрингизни ҳаромдан қайтаринг. Валлоҳу аълам!