Ассалому алайкум! Мен бир автокорхонада хайдовчи бўлиб ишлайман. Хизмат сафарида вилоятларда юк ташимиз. Корхона менга кунлик еб-ичиш учун ажратиладиган пулни вақтида бермайди, лекин қоғозда ёзилиб йиғилиб боради. Ойлик маошимиз ҳам ярим йилга чўзилиб кетган. Мен ушбу корхонанинг автосидан ўз манфаатим йўлида фойдаланишим қанчалик тўғри ёки нотўғри бўлади? Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ҳаққингизни бермаган тақдирда ишлаб топиб олишингиз мумкин. Ҳаққингиздан ортиқчаси жоиз эмас. Кейинчалик ҳаққингиз қўлингизга тегса, ўша ишлаб топганингизни корхонага қайтарасиз. Валлоҳу аълам!