Ассалому алайкум! Мени тоғам квартира олдиси билан шуғулланаладилар бир масалани мендан сўраб бер дедилар. Бир квартира сотиб олдилар шарт билан. Шарт шундай эдики сотувчи айтган пулини берамиз у сотувчи квартирани фалон вақтга бергилаймиз. У агар айтган вақтга пулни бермаса квартира тоғамни номларига ўтади. Рибоми ёки насия?
– Ва алайкум ассалом! Квартирани нақдга сотиб олиб, сўнгра уни сотувчининг ўзига насияга қимматроққа сотиш рибо. Пулни ўз вақтида тўлаб бермаса савдони бузишни шарт қилиш мумкин, лекин тўланган пулларни олиб қолиш жоиз эмас. Агар саволда булардан бошқа ҳолатни сўраётган бўлсангиз, қайтадан аниқ қилиб ёзинг. Валлоҳу аълам!