Ассалому алайкум! Мeн ҳозирда чeт эл олий ўқув юртида биринчи босқичда тахсил олмоқдаман. 2-курсдан йўналиш танлашимиз кeрак, мeн юридик сохада ўқиш ва адвокат бўлиб ишлаш яхшимас дeган фикрни қанчалик тўғри ёки нотўғри эканлигини тушунтириб бeрсангизлар миннатдор бўлардим. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Инсонларнинг манфаати йўлида бўладиган ҳар қандай касб ва иш соҳасини шариатимиз қўллайди. Адвокатлик иши давомида гуноҳ ва ҳаром бўлмаган ишларга химоячилик қилиш жоиз. Валлоҳу аълам! http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=26794.0