Ассалому алайкум! Устозлар, олдинги ўқий олмаган номозларимнинг қазосини қайси вақтларда ўқишим керак? Яна 1 кунда нечта номознинг қазосини ўқиса бўлади? Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Қуёш чиқаётган, тик бўлганда(қиём вақти) ва ботаётган вақтлардан ташқари ҳамма вақт кучингиз етганича ўқишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!