Мен Россияда ишлаб юрибман. Номозларни иложи борича қазо қилмасликга ҳаракат қиламан. Лекин ишхонада шароит йўқлиги сабаб, қазо бўлиб қолаяпд. Уйга келганимда қиш кунлари, хуфтон вақти ҳам кириб бўлади. Шунда, хуфтон намозини ўқимасдан аввал, азон айтиб сўнг иқомат айтиб қолган пешин, яна иқомат айтиб аср ва яна шу тарза шомни казосини ўқиб, ўша азон билан янги хуфтон намозини бошласам бўладими? Ёки хуфтонга ҳам янгидан азон айтайми еки бирор хати-харакат билан қазоларнинг орасини хуфтон билан узиш керакми?
- Намозни қазо қилмаслик керак. Жуда имкони бўлмаса, имо-ишора билан бўлса ҳам ўқиб олиш керак. Олтидан кам намоз қазо бўлгандан тартиб билан ўқилади.