Ассалому алайкум! 1. Эр хотин қўшилгандан кейин ухлаб, бомдод намози киргунича ғусл қилса бўлади деб эшитгандим. Шу ғусл таҳорат ўрнига ўтадими? Яъни шу қилинган ғусл билан бомдод намозини ўқиса бўладими?
2. Эр хотин қўшилиш пайтида усти очиқ ҳолатда бўлиши жоизми?
Ва алайкум ассалом!
1). Ўтади.
2).
عن أبي أمامة رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : إذا أتى أحدكم أهله فليستر عليه وعلى أهله , ولا يتعريان تعري الحمير. رواه الطبراني
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Қачон бирингиз аҳлига яқинлик қилса, ўзи ҳам, аёли ҳам усти ёпиқ бўлсин. Эшакни яланғоч бўлганидек яланғоч бўлишмасин” дедилар. Табароний ривояти.عن عبد الله بن مسعود رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : إذا أتى أحدكم أهله فليستتر , ولا يتجرد تجرد العيرين. رواه الطبراني في " المعجم الكبير
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Қачон бирингиз аҳлига яқинлик қилса, тўсинсин. Эшакни яланғоч бўлганидек яланғоч бўлишмасин” дедилар. Табароний ривояти. Валлоҳу аълам!