Ассалому алайкум! Бир эркак диндан чиқадиган бўлса аёли талоқ бўлар экан, шу инсон Исломга қайтиб кирса ва ўша аёли билан қайта никоҳланса улар орасида 1 талоқ тушган бўладими? Ёки ҳисоб бошқатдан бошланадими?
– Ва алайкум ассалом! Муртад бўлганда никоҳи (фасх) бузилади, орага талоқ тушмайди. Шундай эр ёки аёл муртад бўлиб яна исломга қайтса, учта талоқ қолади, адади камаймайди. Яни, талоқ қилинмагандек бўлади. Валлоҳу аълам!