Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, киши бомдоддан кейин жунуб бўлса, ғуслни пешин намозига яқин қилса жунуб ҳолида қилган иш(кунлик юмушлар, дунёвий илм олиш, тановвул қилиш ва ҳоказо)ларга таъсири йўқми? Ушбу ишларни орқага кетиши ёки натижаси ёмон бўлиши мумкинми(жунублиги учун)?
Ва алайкум ассалом! Жунуб кишига то ғусл қилмагунича раҳмат фаришталари яқин бўлмайди. Еб-ичиш каби ишларни қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!