Ассалому алайкум! Иншааллоҳ шу сайтга аъзо бўлиб, кўп нарсаларни ўрганмоқдаман, ҳозирда 5 маҳал намоз ўқияпман, аммо лекин илгари оиламиз билан билмасдан кўп маротаба Зангиота ва Бўстонлиқ туманида жойлашган Шайх Умари Вали ва бошқа зиёратгохларга борганимизда уларни номига атаб (шундай бўлган бўлиши мумкин деб гумон қиляпман ) жонлиқ сўйиб, қозонини қайнатиш савоб бўлар экан ва дуо қилганда улар қўлласин деб хато ишларни қилган эканмиз, хаттоки шахсан ўзим Шайх Умари Вали хазратларини қабрларини атрофида айланиб дуолар қилганман, тўғриси жуда афсусдаман тавба қилдим. Энди айтингчи билиб билмасдан қилган ушбу аммаларимиз ширк бўлиб қолмадими? Бунинг хукми қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Тавба қилинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замоналаридаги қанча мушрикларни Аллоҳ тавбасини қабул қилиб саҳобалик мақомини насиб қилган. Ноумид бўлманг. Шукурки қалбингизга тўғри йўлни солибди. Валлоҳу аълам!