Ассалому алайкум! Муҳтарам устозлар, Аллоҳ илмларингизга барокат берсин. Такрорий савол бўлса минг бор узр, излаш хизматидан фойдаланиб кўрдим. Савол: Агар қариндошимиз, уларни йўқлаб туришимизни хоҳлашмаса, яқин бўлганимиз сари узоқлашишни хоҳлашса. Борди-ю кўришиб қолсак асоссиз гина ва асоссиз айб қидириб маломат қилишса, дашном беришса, улардан юз ўгирмай қариндошчиликни узмай фақат йўқламай турсак гуноҳкор бўлиб қолмаймизми? Гап шундаки бу кўришмаслик 10-15 йил ва ундан зиёда ҳам бўляпти. Алоқани тиклаш уларга хеч қандай моддий ва маънавий зиён келтирмайди. Ниятимиз фақат Аллоҳни хоҳишини бажариш.
Ва алайкум ассалом! Имкон қадар силаи раҳмни боғлашга ҳаракат қилавериш керак. Натижа бериш бермаслиги бундан тўхтатиб қўймасин. Валлоҳу аълам!