- Талоқнинг сони эсингизда йўқ бўлса, бир талоқ бўлади. Бир талоқдан кейин яшаб кетган бўлсангиз ҳечқиси йўқ. Чунки бир ражъий талоқдан кейин гап ёки амал билан хотинига қайтса бўлади. Сизда ҳозир икки талоқ қолган бўлади. Сиз бу масалани оғайниларингиз билан эмас. Уламолардан сўраб аниқланг. Менинг айтганларим умумий гаплар. Сиз илмли домлаларга бориб масалани тушунтиринг ва қўшимча чаволлари бўлса жавоб беринг. Кейин аниқ жавоб оласиз.