Ассалому алайкум! Иш вақтида ҳамкасбларимнинг бошқа иш билан шуғулланаётганликларга (кино кўриш, мусиқа эшитиш, интeрнeт каби) гувоҳ бўламан. Бунга динмизда қандай қаралади? Муҳим иши бўла туриб бошқа кўнгил очар ишлар билан шуғулланаётганларга гуноҳ ёзиладими? Иш буюрилганда “ишга улгура олмаябман” дeб, бошқа иш билан шуғулланиб ўтирадиганларни назарда тутаябман. Барча ҳамкасблар Аллоҳга шукур номозхон акалар.
Ва алайкум ассалом! Иш берувчининг ҳаққини еган бўлишади. Банданинг ҳаққини ҳақ эгаси кечиб юбормагунича Аллоҳ кечирмайди. Валлоҳу аълам!