Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Моида сураси 5-оят юзасидан

10:47 / 22.05.2020 | orif | 2257

Ассалому алайкум! Бугун Шайх ҳазратларининг "Мўминнинг меърожи"китобидаги "Ислом ва бошқа дин вакиллари" мавзусини ўқиб бир нарсага кўзим тушди: Унда Мусулмон шахс самовий китобга эга дин аҳлларининг таомини тановул қилса бўлиши ёзилган. Исботи ўлароқ Моида сурасининг 5-ояти келтирилган экан. Узтозим саволим шу эдики ўша самовий дин аҳлларини ким деб тушунишимиз керак. Руҳонийларми ёки оддий ўша динга сиғинувчи барча христианларними ёки ва ҳ.к. Сабаби ҳозир мен мусофир юртдаман уларнинг мол ёки қўй гўштларини емайман, чунки устида Аллоҳ номи зикр қилинмаган деб тушунаман. Ушбу оятнинг тафсирини қандай тушунишимиз керак? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри иш қилар экансиз. Самовий дин вакиллар яхудий ва насоролар бўлиб, уларни шариатида ҳам сўяётганда Аллоҳнинг исмини айтиш шарт қилинган. Шунинг учун яхудийлар ҳам имкон қадар мусулмон сўйган жонлиқни ейишга ҳаракат қилишади. Кашер деб Аллоҳнинг исмини айтиб сўядиган бренд ҳам қилишган. Мусулмон динига амал қилмай сўйганини еб бўлмаганидек, аҳли китоб ҳам динига амал қилмасдан сўйганини еб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat