Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

İСМЛАРДАН ҲАБАР ОЛİСҲ.

00:00 / 04.11.2009 | eski savollar | 2079
АССАЛОМУ АЛЭЙКУМ СҲАЙҲ ҲАЗРАТЛАРİ БİЗДА БİР САВОЛ ТУГİЛİБ КОЛДİ. İНСОН ҲАЙОТİДА İСМНİ ОРНİ КАНДАЙ НАРГİЗА ВА СҲОҲСАНАМ МА'НОСİ КАНДАЙ БУ İСМЛАРНİ О'ЗГАРТİРİСҲ КЭРАКМİ? ОЛДİНДАН РАҲМАТ. ОЛЛОҲ СİЗДАН РОЗİ БОЛСİН.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳусайн ибн Ҳасан Марвазий «Китобул бирри вассилати»да Абул Мўътамирдан келтирган ривоятда ёзади:«Умар ибн Абдулазизнинг ҳузурида масалаларни эсалишди. Бас, бир киши:«Менга етиб келган хабарга қараганда, туғилган болага исм қўймай туриб ўлган бўлса, қиёмат куни отасига: «Мени исмсиз тарк қилдинг–ку!» дейди», деди». Шунинг учун ҳар бир мусулмон ота-она бу муҳим ишга алоҳида эътибор ила ёндошмоғи лозимдир. Фарзанд катта бўлиб, оқ-қорани таниганда ўз исмидан уяладиган бўлмасин. Балки исми унга зийнат бўлиб турсин.Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, исмларнинг яхшиси бандалик ва ҳамдни билдирувчисидир, деганлар. Шунинг учун Аллоҳ таолога бандалик маъносини англатувчи «Абдуллоҳ», «Абдурроҳман», «Абдуссаттор» ва Аллоҳ таолога ҳамд маъносини англатувчи, «Ҳамидуллоҳ» каби исмлар яхши исмлар ҳисобланади.Шунингдек, Пайғамбарларнинг, саҳобаларнинг ва салафи солиҳларимизнинг исмлари яхши исмлари ҳисобланади. Қизларга ҳам ўтган аҳли иймон момоларимиз, саҳобия аёллар ва эзгулик маъносини англатувчи исмлар қўймоқ керак.Сиз айтган исмлар форсча исмлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat