Ассалому алайкум! Устозлар, биз тижорат билан шуғулланамиз. Ҳаммага маълумки савдода нақд пул айланади. Баъзи пайитларда ўзимиз ҳам сeзмай қолган ҳолда қўлимизга қалбаки ё сохта пуллар кeлиб қолиб, шeриклар ўртасида можаро бошланади. Бирлари савдо пулига қўшиб юборишни таклиф қилса, баъзилари “бу иш тўғри эмас” дeйди. Шундай ҳолларда нима қилса шариатга мувофиқ бўлади?
Ва алайкум ассалом! “бу иш тўғри эмас” деганлар тўғри айтишади. Уни муомаладан чиқариб ташлаш керак. Алданган одам албатта кимнидир алдаши жоиз эмас. Агар жоиз деса, ҳаромни ҳалол дейиш даражасига бориб қолиш хавфи бор. Валлоҳу аълам!