Ассалому алайкум! Авваламбор сиз Азиз Устозларга Аллоҳдан саломатлик сўрайман. Кўп саволларга жавоб бераётганиз учун раҳмат. Саволим, сочни бўяган инсон таҳорат олса, унинг таҳорати қабул бўладими? Яъни сочи тозаланадими?
Ва алайкум ассалом! Авваллари сочни бўяшда ишлатиладиган бўёқлар аёллар тирноғига қўядиган лак каби сув ўтказмайдиган турда бўлса, ғусл ва таҳорат жоиз бўлмайди деб жавоб берар эдик. Ҳозирги кундаги бўёқлар ҳинно каби эканлигини ўрганиб чиққанимиздан кейин сув ўтказишлиги аниқ бўлди. Шунинг учун жоиз. Валлоҳу аълам!