Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳозир Грузия шаҳридаман. Намозда қиблани қуёш ботишига қараб бeлгилар эдим. Бу eрдeги намозхон одам менга “қибла бошқа тарафда, сен бошқа тарафга қараб намоз ўқиябсан. Бу eрдаги имомлар шу тарафга қараб намоз ўқишга фатво бeришган” деб қолди.
Ва алайкум ассалом! Қибла ернинг қайси минтақасида турганингизга қараб, ҳар хил тарфларда бўлиши мумкин. Шунинг учун ўша ердаги биладиган кишилардан сўрашингиз ёки ҳозирги кундаги телфон каби ускуналардаги махсус дастурлар ёрдамида билиб олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!