Ассалому алайкум! Мижоз такси сақлаб бир манзилни айтади. Шунда ҳайдовчи 10000сўм дейди. Мижоз эса 8000 сўм дейди. Ҳайдовчи агар йўлдан одам чиқса майли 8000 беринг агар чиқмаса 10000 берасиз дейди. Шундай шарт ила келишиш мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Мумкин эмас. Бир келишувда икки шарт жоиз эмас. Валлоҳу аълам!