Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илонни оловда ёқиш

09:29 / 31.08.2019 | sobit | 2902
Ассалому алайкум! Илонни оловда ёқиш мумкинми? Бизни Ургутда илон ушлашса оловда ёқишади.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу Аллоҳнинг азоби бўлиб, у билан азобламаслик керак. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ: بَعَثَنَا رَسُولُ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي بَعْثٍ، فَقَالَ: «إِنْ وَجَدْتُمْ فُلَانًا وَفُلَانًا فَأَحْرِقُوهُمَا بِالنَّارِ»، ثُمَّ قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حِينَ أَرَدْنَا الْخُرُوجَ: «إِنِّي أَمَرْتُكُمْ أَنْ تُحْرِقُوا فُلَانًا وَفُلَانًا، وَإِنَّ النَّارَ لَا يُعَذِّبُ بِهَا إِلَّا اللهُ، فَإِنْ وَجَدْتُمُوهُمَا فَاقْتُلُوهُمَا 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни бир черикда юбориб: «Агар фалончи ва фалончини топсангиз, иккаласини ўтда ёқиб юборинг», дедилар. Кейин йўлга чиқмоқчи бўлганимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен сизларга фалончи ва фалончини ўтда ёқиб юборишни буюрган эдим. Олов билан фақат Аллоҳ азоблайди. Агар икковини топсангиз, уларни қатл қилинг», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat