Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эсдан чиқиб кетган қарзлар

08:04 / 25.02.2017 | Sardor | 3251

Ассалому алайкум! Аллоҳим илмингизни зиёда қилсин. Мактаб пайтидаги қарз масаласида саволни ўқиб чиқдим. Менда ҳам шу каби мактаб пайтида «100-200 сўм бериб тур бервораман» деб пул олинган бўлса, лекин астойдил қидириб топа олмадим ва кимдан олганимни ҳам эслай олмаган ҳолатлар ҳам бўлди. Шунга нима қилсам бўлади? Масжидларда ремонт ишлари кетмоқда шуларга берса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аввало масжидга энг покиза, шубҳадан ҳоли ва ҳалол йўл билан топилган молни бериш керак. Каъба қайта таъмирланганда ўша даврдаги одамларнинг энг покиза молларини ўртага ташланган. Покиза мол етмай қолиб, ҳозирги кунда “Ҳатим” деб номланган қисми Каъбадан ташқарида қолган. Масжидга ўғирланган, тушидан қўрққанда бошидан айлантириб берадиган, етим-есирлар ҳаққи каби пулларни бериш мутлақо жоиз эмас. Сиз эгаларини топишга ҳаракат қилинг. Агар топа олмасангиз эгаси топилганида бериш нияти билан бева-бечора, мискинларга савоб умид қилмасдан бериб юборинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat