Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис қудсий

15:37 / 26.05.2021 | Boy bola | 1151

Ассалому алайкум! Абу Зар Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ азза ва жалладан ривоят қилиб дедилар: «Аллоҳ таоло айтади: - Эй бандаларим, агар аввалингиз-у охирингиз, инсу жинларингиз орангиздаги бир энг тақводор инсоннинг қалбидек (тақводор) бўлса ҳам бу Менинг мулкимга ҳеч нарса зиёда қилмайди. - Эй бандаларим, агар аввалингиз-у охирингиз, инсу жинларингиз энг фожир инсоннинг қалбидек (фожир) бўлса ҳам бу Менинг мулкимдан бирон нарсани камайтира олмайди. - Эй бандаларим, агар аввалингиз-у охирингиз, инсу жинларингиз бир жойга тўпланиб Мендан (ҳожатларини) сўрасалар ва Мен уларнинг ҳар бирига сўраган нарсасини берганимда ҳам, бу Менинг ҳузуримдаги нарсаларни игна денгизга ботирилганда (денгиз сувидан) қанчалик камайтирадиган бўлса, ўшанча миқдорда камайтиради». охирги жумлада денгиз сувидан канчалик камайтирадиган булса ушанча микдорда камайтиради. устозлар жуда каттик васваса булиб кийналяпман. АЛЛОҲ ни хузуридан зарра нарса камаймайди. бу хаддис куддусида шунча микдорда камайтиради дейиляпти. илтимос тушунтириб беринглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз уни “ўшанча ҳам камайтирмайди” деб тушунинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat