Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Устоз маслаҳат беринг илтимос!

00:00 / 05.03.2013 | eski savollar | 2241
Устоз, ўзим Тошкенда малака ошириш институтида дарс бераман. Ёшим 32 да. Оилада ёлғиз ўғил фарзандман (2 та синглим бор). Уйланганман иккита ўғлим бор (6; 2,5 ёш). Оиламни қишлоқда қолдириб илмий иш қилиш учун 2009 йилда Тошкентга келгандим. 2012 йил номзодлик илмий ишимни якунлаб 3 та босқич ҳимояни қилиб бўлгандим, охирги босқичи қолганди, янги қарор чиқиб (номзодлик даражаларини ҳимоя қилиш тўхтатилди ва фақат докторлик ишлари ҳимоя қилиниши белгиланди) ҳимоя қолиб кетди ва барча ишим бекор бўлди. Энди докторлик ишини ёзишим керак экан. Очиқ айтсам, жуда қийналиб қилгандим. Сабаби оиламнинг молиявий аҳволи яхши эмасди. Тезроқ ҳимоя қилиб ота-онамни хизматини қилсам, оиламни олдидаги бурчларимни бажарсам деб, ҳеч қаерда ишламай 3 йил давомида илмий ишимни якунлаган эдим. 2012 йил сентябр ойида ишга кирдим. Ҳозир жуда руҳий тушкунликда бўлиб қолдим. Ўзимни айблаяпман нега бундай бўлди, ота-онангни хизматини қилмасдан, оилангни олдидаги бурчларининг бажармасдан нотўғри йўлдан юрибсан, шунинг учун ишинг битмади дейман. Лекин, холис айтаман мен илмий иш қилишни шон-шуҳрат, дунё учун эмас, ҳаётда ўзимни қўлимдан келадиган ишни қилиб ота-онам ва оилам олдидаги бурчларимни халол йўл билан бажарсам дегандим.Ўзим беш вақт намоз ўқийман, фарз рўзаларни қолдирмай тутаман, ҳозир закот беришга қурбим етмайди (қодир қилса албатта бераман), деярли ҳар куни вақт ажратиб диний билим оламан, диний китобларни севиб ўқийман, ичмайман, чекмайман, Қуръони Каримни тажвид билан тиловат қилишни ўргандим. Тошкентга келганимдан бери имкон қадар масжидларда холис хизматда бўламан (тозалаш, гилам солиш каби ишларни қиламан). Кўча куйда ёши катта инсонлар юкини имкон қадар кўтаришиб юраман. Лекин, барибир руҳан тушкунликадаман. Дунёга мухаббатинг шунчалар зўрми, ҳимоя қилмасанг қилмабсанда дейману, барибир ота-онам менга ишонишганди, оилам ишонганди ва қаердадир халолдан пул топиб уларни хам хизматини қилишим керакку дейман (ҳамма яқинлар илмий иш қиляпти бир нарсани қойиллатса керак деб ўйлайди). Қишлоғимга қайтиб бориб бошқа бирон иш топиб қилай десам, алифбени энди ўрганмоқчи бўлган чолга ўхшайман. Ўзи Наманганда университетда дарс берардим, ҳозир ҳимоя қилмасдан у ерда қайтиб боришни иложи йўқ, олишмайдиям (олий таълим муассасасида илмий даражасиз ишлаш жуда оғир, ёш ўтгандан кейин унданда оғир). Бошқа қандайдир иш билан шуғалланиш уволгарчилик бўлса ҳам керак, 4 йил бакалавр ўқидим грант асосида (давлат ҳисобидан), 2 йил магистратура грант асосида (давлат ҳисобидан), 3 йил аспирантура грант асосида (давлат ҳисобидан), қанча илмий мақолалар ёздим, ўқув-услубий қўлланмалар ёздим. Энди хизмат ҳам қилишим керакку, ҳайрон қоламан давлат шунча маблағ сарфлаб кадр тайёрлайдию, ишсиз қолса қизиқмайдиям, қачон докторликни ҳимоя қилсам кейин ҳисобга кираман йўқса йўқ, мен ҳам кўпчиликка кўп нарса беришим мумкин эдию?! Устоз масҳалат беринг илтимос, оиламдан узоқда (1 ойда 3 кунга бориб келаман, ўғилларим кетаётганимда хафа бўлиб қолишади, онам биринчи гуруҳ ногиронилар ҳимоя қилганингни кўрармиканман дейдилар) бўлса ҳам (хизмат ва бурч яна қолиб кетади) яна 2-3 йил давомида докторлик ишини ҳимоя қилишга ҳаракат қилсам нотўғри бўлмайдими? (бу савол мени жуда қийнайди) Устоз илтимос, ҳаққимга дуо қилинг! Кейинги пайтда менга бир дард келди нималигини билмайман, ҳар куни бошим оғрийди. Аллоҳ дардимга шифо берсин, мушкулларимни осон қилсин. Мен Аллоҳни яхши кўрман, Пайғарбаримиз (с.а.в) ни яхши кўраман, ислом динига хизмат қилган ва қилиб турган барча инсонларни яхши кўраман, хусусан сизни ҳам яхши кўраман. Барча қалби пок биродарларимни бағримга босгим келади. Ислом динини ардоқлаган инсонни кўрсам кўзимга ёш келади. Ушбу сатрларни ёзганимда ҳам. Аллоҳ бир-биримизга нисбатан меҳру-оқибатли ва марҳамтли қилсин, Унинг ўзи энг марҳатматли Зотдир! Устоз сизга одиндан раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло ишларингизни ўнгидан келтирсин! Дардингизга шифо берсин! Мушкилларингизни кушойиш айласин! Ҳамма нарса Аллоҳ таолодан. Сабр қилинг!

Топ рейтинг www.uz Openstat