Ассалому алайкум! Хурматли Устозлар. Сизлардан бир илтимосим бор эди. Намозда куръон тиловат килгандан кейин укиладиган дуони арабча матнини ёзиб юборсангизлар. Пайгамбаримз куръон тиловатидан сунг канака дуо килганлар ? Жавоб учун олдиндан рахмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Қуръоннинг тиловати ўзи ибодат. Ибодатдан кейин хоҳлаганча дуо қилиш мумкин. Бунинг учун тайинланган махсус дуо йўқ. Валлоҳу аълам!