Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кўнгил тортмаса ўқиладиган дуо

10:42 / 05.06.2020 | Abduqaxxor | 1911

Ассалому алайкум! Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар "Агар киши кўнгли бир ишдан чўчиб, ундан ёмон фол олса, шу дуони ўқиб, ўз ишида давом этсун" : "Аллоҳумма ло яʼтий билхайри илла анта ва ло ядфауш шарра илла анта"(Тарихи Муҳаммадий, иккинчи китоб) шу дуонинг ёзилишида ҳато йўқми (китобда қандай бўлса шундай ёздим) ва кўп ҳолларда шунга ўхшаш грамматик ҳатолар бор эканИложи бўлса арабча ёзувини топиб берсангиз илтимос. Раҳмат


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Абу Довуд саҳиҳ санад билан ривоят қилган ҳадисда Урва ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларидан тияра(фол олиш) зикр қилинди. Шунда у зот “Тияранинг энг яхшиси яхшиликка йўйишдир. Тияра мусулмонни(қилмоқчи бўлган иши ёки йўлидан) қайтаролмайди. Бирортангиз ўзи хушламаган нарсани кўрса: “Аллоҳумма лаа йаътии билҳасанаати иллаа анта валаа ядфаъуссайиаати иллаа анта. Валаа ҳавла валаа қуввата илла бик” десин” дедилар.
Маъноси: 
Эй Аллоҳим, яхшиликларни фақат Сенгина бера оласан. Ёмонликларни фақат Сенгина даф қила оласан. Тоатга бўлган қувват ҳам гуноҳдан сақланишга бўлган қувват ҳам ёлғиз Сенинг тарафингдандир. 

وَعنْ عُرْوَةَ بْنِ عامِر رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: ذُكِرتِ الطِّيَرَةُ عِنْد رَسُولِ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فقَالَ: أحْسَنُهَا الْفَألُ، وَلا تَرُدُّ مُسْلِمًا، فَإذا رَأى أحَدُكُمْ ما يَكْرَه فَلْيَقُلْ: اللَّهُمَّ لا يَأتي بالحَسَناتِ إلا أنتَ، وَلا يَدْفَعُ السَّيِّئاتِ إلا أنْتَ، وَلا حوْلَ وَلا قُوَّةَ إلا بِكَ حديثٌ صَحيحٌ، رَوَاهُ أبو داود بإسنادٍ صَحيحٍ 

Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat