Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин, таҳорат оладиган раквинамда нажосат теккан нарсалар ювилади. Раквинага нажосат тегиши аниқ. Мен таҳорат олганимда ювилган аъзоларга раквинанинг нажосат теккан жойига теккан сув сачрайди ёки нажосатли оёқ кийимлар билан босилган ҳўл жойга тегиб сачрайди. Сачраган жойни ювдим дегунимча яна сачрайди, бу узоқ давом этади. Бир амаллаб ювиб намозга кираман. Шу ишим тўғрими? Бидат ёки исроф эмасми? Нима қилишни маслаҳат берасиз? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Раквина каби сирли идишларда нажосат кийим ювилган бўлса ҳам устида уч бор сув қуйиш билан тоза бўлади. Таҳорат қилинганда ундан сачраган сув пок ҳисобланади. Сизга келаётган хаёллар ноўриндир. Валлоҳу аълам!