Ассалому алайкум! Дунё статистикаси бўйича ер юзида одам сони 7.3 миллиардни ундан 1.6 миллиардини мусулмонлар ташкил қилар экан. У дегани ҳар 4 одамни бири мусулмон 3 таси эса бошқа диндагилар. Шундоқ экан уларни охиратда ҳукми қандай бўлади? Бу ҳақида Куронда ёзилганми ёки хадислар борми?
Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда Ислом дини ҳақидаги маълумот кирмаган хонадон қолмаган. Аллоҳ таоло ҳидоят қилганлари ўрганишга, унга амал қилишга ўтмоқдалар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Шаҳар-қишлоқдаги бўладими, саҳродаги бўладими Ислом ҳар бир хонадонга киради” деб марҳамат қилганлар. Валлоҳу аълам!