Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тўғри йўлга тушиш учун

12:17 / 11.03.2017 | Ibrohim | 2672
Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ таоло қилаётган улкан ишларингизга ажрини кўпайтириб бeрсин. Саволим қуйидагича : Оиламизда ёшлигимиздан бери деярли ҳаром билан озиқланамиз. Шариатимиз ҳаром қилган таом ва гўштлар яқингача ҳам ўйимизда бемалол истеъмол қилинар эди. Аллоҳга шукр ҳозир тушуниб етганмиз. Аммо оила аъзоларимиздан баъзисига ўша еган ҳаром луқмалар таъсир қилганидан, ҳеч туғри йўлга туша олмаяпти. Нима маслаҳат берасизлар? Раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу тунда намоз ўқигани турганларида ёнларида ухлаб ётган фарзандига қараб йиғлаб “Мен бу нафл намозларни сенинг порлоқ келажагинг учун ҳам ўқийман” дердилар ва “وَكَانَ أَبُوهُمَا صَالِحًا”* оятини тиловат қилар эдилар. •    Уларнинг оталари солиҳ одам эди. (Каҳф сураси 82-оят). Тобеъинларнинг катталаридан бўлган Саид ибн Мусаййиб раҳматуллоҳи алайҳ ҳам “Мен намоз ўқиётиб фарзандларим ёдимга тушади. Шунда намозимни янада зиёда қиламан” дер эди. Фузайл ибн Иёз раҳматуллоҳи алайҳ “Мен ибодатга бепарволигимнинг касрини аёлимда, фарзандларимда, ҳатто миниб юрган уловимда ҳам сезаман” дер эдилар. Доктор Набил Авдо айтадилар “Мен қачон нафлларда сусткашликка йўқ қўйсам, тездан менинг фарзандларим ва дунё мусибатлари ёдимга келади ва нафлларга бўлган бепарволигим ва дангасалигим фарзандларимни хулқини бузилишига, ризқини камайишига сабаб бўлмасин деб янада ибодат ва яхшиликка киришаман”. Фарзандларнинг хулқи гўзал ва дунёвий балолардан нажот топишлигига энг муҳим сабаб ота-онанинг солиҳ ҳамда ҳамма вақт яхши ишларда фаол бўлишликларидир. Ҳамма инсон фарзандлари солиҳ ва бахту саодатга тўлиб ҳаёт кечиришларини орзу қилишади. Лекин орзунинг ўзи кифоя қилмайди. Бунинг учун ота-она ўзи солиҳ бўлишлари, фарз ва нафл ибодатларда бардавом бўлиши керак бўлади.

قَالَ شَهْرُ بْنُ حَوْشَبٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ لِأُمِّ سَلَمَةَ: يَا أُمَّ الْمُؤْمِنِينَ، مَا كَانَ أَكْثَرُ دُعَاءِ رَسُولِ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم إِذَا كَانَ عِنْدَكِ؟ قَالَتْ: كَانَ أَكْثَرُ دُعَائِهِ: يَا مُقَلِّبَ الْقُلُوبِ ثَبِّتْ قَلْبِي عَلَى دِينِكَ، قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَا أَكْثَرَ دُعَاءِكَ بِهَذَا؟ قَالَ: يَا أُمَّ سَلَمَةَ، إِنَّهُ لَيْسَ آدَمِيٌّ إِلَّا وَقَلْبُهُ بَيْنَ إِصْبَعَيْنِ مِنْ أَصَابِعِ اللهِ، فَمَنْ شَاءَ أَقَامَ، وَمَنْ شَاءَ أَزَاغَ

«Шаҳр ибн Ҳавшаб розияллоҳу анҳу Умму Салама розияллоҳу анҳога: «Эй мўминларнинг онаси! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизнинг олдингизда бўлганларида аксари дуолари қандай бўлар эди?» деди. Умму Салама розияллоҳу анҳо: «У зотнинг аксари дуолари «Эй қалбларни айлантириб турувчи Зот! Қалбимни динингда собит қил» эди. Бас, мен: «Эй Аллоҳнинг Расули! Бу дуони бунча ҳам кўп қиласиз-а?» дедим. «Эй Умму Салама! Қалби Аллоҳнинг икки бармоғи орасида бўлмаган бирор одам йўқ. Кимни хоҳласа, қоим қилади, кимни хоҳласа, тойдиради», дедилар». Шарҳ: Албатта, кўп ишлар одамнинг қалбига ва динда собитлигига боғлиқ бўлади. Қай бир одамнинг қалби пок ва динда собит бўлса, икки дунёнинг саодатига эришади. Агар бошқача бўлса, натижа ҳам бошқача бўлади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёда энг қалби пок, Аллоҳ таолонинг динида қалблари энг собит ва маъсум зот бўлишларига қарамай, доимий равишда Аллоҳ таолодан қалбларини динда собит қилишини сўраб, дуо қилиб турганлар. Биз ҳам севикли Пайғамбаримиздан ўрнак олиб, бу дуони кўп қилиб туришимиз лозим. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat