Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳижоб ва оила-нима қилай?

00:00 / 31.07.2010 | eski savollar | 3658

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!Бир неча ойдан бери мени қийнайтоган бир саволимга умид қиламанки Аллоҳ иродаси билан сизлардан жавоб топаман.Турмуш қурганимга 3 йил булмоқда, 2,5 яшарли қизим бор. Чэт элда турамиз. Мусофир булмагунча, мусулмон булмас деган гап бежиз айтилмаган...ман узимни бунда яққол мисол деб биламан шу кунларда. Бундан бир йил олдин Ватанимизга қайтаётганимизда мен ҳижобли булиб қайтдим,намоз уқишни ургандим. Эрим мандан рози эдилар, ҳижобни қуллаб қувватладилар. Аммо унинг оиласи, ота-она ва уруг' қариндошларининг катта қаршиликларига учрадим. Манда кескин руй берган узгаришларига тушунолмасдан, мандан купи қурқадиган, ҳатто сурашмадиганлар ҳам булди. Сабр қилдим, янги куринишимга урганишади деб узимни узим ишонтирдим, Аллоҳга илтижо қилдим. Лекин ҳеч натижа бермади.... ҳижоб масаласи ҳар кунги жанжалга айланди, эрим ҳам улар томон булди. "Динга бунча кириб кетмасез, ҳали улгисиз, ёш сиз, уйнаб кулиб, ясаниб-сочилиб юринг. Қариганизда Ҳажж қилиб, ураниб юрсез булади. Шунча отимби оналарни, ҳожи ота-оналарнинг неваралари, келинлари юрибдику туппа тузук.Одамлар нима деб уйлайди? Эвропадан қайтиб узгариб кетди, бирон бир оқимларга қушилиб кетган дейишади сизни. Кейин ҳижобга кирадиган одам, турмуш қуришдан олдин қилиш керак эди. Оиламизда ҳижоблилар ёқ.Ҳаммадан ажралиб юрмоқчимисиз" дейишарди. Аросатда қолдим....Аҳир энди энди энг гузал диннлардан булмиш Ислом динимни урганаётиб боргандим, Аллоҳга ва унинга Расулига ичимда кундан кунга кучяйиббораётган ишқимни ҳеч кимга тушунтиролмасдим. Оилада миллий ҳавфсизликк ва давлат ишалрида ишлайтоган қариндошлар бор, шуларни шанига мани ҳижобим дог' солаётганини ҳам айтишди. Ҳозирги вазият қулай эмас деб куп куп ишонтиришарди. Қийналиб кетдим. Эрим бир неча бора оила ва ҳижоб уртасида таналшни илтимос қилганди. Оҳири кетинг деди. Яни "талоқ" сузини айтмадилар-ку, аммо шу ниятда сузларни айтарди. Бу ҳол такрорлангандан кейин, узим кетдим. Отам ҳам ҳижоб учун ажрашадиган булсанг, уйга келмагин дедилар. Қаэрга боришни билме, кимдан ёрдам сурашни билме....аҳири ҳижобимни эчдим. Аллоҳ узи кечирсин. Эрим бу вақтинчалик дедилар, яҳши кунлар келганда, яна киясиз деб. лекин у яҳши кунлар қачон? Улгирмикинман? Вақтим қанча қолган? Аллоҳга ма'лум ҳолос....Қизим вояга этиб қолади, уни ҳам ҳижоб кургим бор, унга урнак булишим керак.... атрофдагилар ҳамма ҳурсанд, лекин дилим, багрим ҳалигача тулмади. Ҳижобли аёлни кургам заҳотиёқ, юрагим парчаланиб кетади, ҳижобимни қанчалик согиндим.... Ҳозир энгилганимга ишонгим келмайди...9 ой булди, лекин ҳамон ҳамма воқеалар кеча куни булгандек. Битта савол қийнайди, ҳақиқатдан ҳам Аллоҳнинг синовидан утмадимми? Энгилишимга, иймонимни паймон қилишларига ёл қуйдимми? Ёки бирон бир бошқа ёли бормиди? Эримга келсак, талоқ сузини айтмаган, лекин кетишимни сураган булсалар, никоҳимиз бузилган ҳисобланадими? Қайтадан уқитиш керакми? Илтимос, шулар борасида фикрингизни билдирсангиз. Аллоҳ сиздан рози булсин!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз киймингизга аралашган одамлар мақтовга сазовор кишилар эмас. Улар ўзларининг ҳавои нафсларига мос гапни ўтказиш учун давлат ва мухсус хизматларни айбдор қилиб кўрсатишдан ҳам қайтишмабди. Нима учун ҳамма ўраниб юрган аёлларни қамашмаяпти? Нима учун уларнинг оилаларига доғ тушмаяпти? Ўша одамлар Аллоҳдан қўрқишлари, бандадан уялишлари керак эди. Агар эрингиз, кетинг, деганда талоқни ният қилган бўлса, талоқ тушади. Аммо буни жонли суҳбатда илмли одам ҳузурида ҳал қилиш керак. Сиз сабр қилинг. Иложи борича, шариат кўрсатмасига биноан кийинишга ҳаракат қилинг. Аллоҳга ихлос билан ибодат ва дуо қилинг. Аллоҳ хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat