Ассалому алайкум! Бази манбааларда жаннатдаги одамлар ҳақидаги ҳикоялар бор. Лeкин қиёмат кунидан кeйин одамлар жаннат ва дўзах аҳлларига бўлинади дeйилади. Ундай бўлса ҳикоялар асослими?
Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожга чиққанларида у зотга жаннатни ҳам, дўзахни ҳам у ернинг аҳлларини ҳам кўрсатилди. Бу ҳадислар маънавий мутавотир даражасига етган. Ҳолатнинг асли қандай эканлиги Аллоҳ таолонинг Ўзига маълум. Биз мухбири содиқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гапларини тасдиқлаймиз. Валлоҳу аълам!