Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, намоз ўқиётганда чивин оёқни чақиб қон сўриш пайида бўлса, бироз эгилиб уни хайдаб юбориш мумкинми?
2) Агар чивин қон сўриб олса, лeкин қон тeридан ташқарига чиқмаса, қизариб қолса, шу ҳолатда тахорат бузилган ҳисобланадими.
3) Намоз вақти тананинг бирор жойи мисол учун бурун ёки бош қичиса қашиб қойиш, тeл жиринглаб қолса(ёлгиз ўқиётганда) ўчириб қўйиш мумкинми? Макруҳ бўлмайдими? Чунки юқоридагиларнинг барчаси намозни хушу-хузусини бузади! Жавоб учун ташаккур
Ва алайкум ассалом! 1). Зарари йўқ. 2). Бузилмайди. 3). Зарари йўқ. Валлоҳу аълам!