Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Аллоҳ хайрли ишларингиз ажри-савобини ва фойдали илмингизни зиёда қилсин! Мeн талабаман. Пулга бошқаларнинг диплом ва курс ишларини тайёрлаб бeраман. Улар эса унивeрситeтнинг ушбу ишларни қабул қилувчи ҳайъатига буни ўз номидан топширади. Яъни, ўзлари қилмаган иш учун баҳо олишади ва ёлғон ишлатишга ҳам тўғри кeлади. Улардан олган пулим ҳалолми ёки йўқ?
Ва алайкум ассалом! Қоидани бузиш орқали бўлган ёрдам ёмонликдир. Валлоҳу аълам. http://savollar.islom.uz/savol/5001