Ассалому алайкум! Излаш хизматидан топа олмадим, илтимос шу саволга жавоб берсангиз. Бир дўстим weб монeй орқали мижозларга тўлов қилиш билан пул топади. Яъни мижозлар асосан тотализатор, Алиэкспресс ва бошқа интернет бозорлар учун тўловларни амалга оширади. Лекин шу пулларни мижозга ўтказиб бераётганда нима мақсадда ишлатишни сўраб ўтирмайди. Дўстим шу мижозларга weб монeй ҳисоб рақамидан тўловларни амалга ошириб беради ва 5 % устама пулни ўзига олади. Яъни шу ҳар бир тўловдан тушаётган 5% пул унинг фойдасидир. Айтингчи бу ишдан топаётшан пул ҳалолми. Шуни чунтириб берсангиз олдиндан раҳмат
Ва алайкум ассалом! Тўлов қилиб бергани учун фойда олиши жоиз. Лекин шаръан ҳаром бўлган нарсалар масалан тотализатор(қимор), казино ва умрни зое қиладиган ўйинлар кабиларга ўтказиши ҳалол эмас. Валлоҳу аълам!