Ассалому алайкум! Таксида намоз ўқиса бўладими саволига руку ва сажда йўқлиги сабабли мумкин эмас дийлибди. Мен ҳам таксистман доим машинамда намоз ўқийман, руку саждани ҳам қиламанку булар ўтмайдими? Кейин кўчада жой топиш қийинда намоз учун жой топа олмасам нима қиламан? Намоз вақтини ўткизворгим кемайди.
Ва алайкум ассалом! Рукнларни тўлиқ қилиб бажариш шарт бўлади. Валлоҳу аълам!